"Бавария"га қарши Месси юбилей учрашувини ўтказди
- 9-март 2023, 15:05
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Месси Чемпионлар лигасида 150-учрашувини ўтказди.
Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинида "Бавария" ўз уйида ПСЖ билан баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Бу тўқнашув аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси учун Европанинг энг нуфузли клублар ўртасидаги футбол турнири - Чемпионлар лигасидаги 150-юбилей учрашув бўлди. Месси мусобақа тарихида шундай кўрсаткичга эришган учинчи футболчига айланди.
Леодан олдинда фақат иккита футболчи бор: Криштиану Роналду 178 та ва Икер Касильяс 176 та ўйин ўтказган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ