Бавария" янги уй либосини тақдим этди (фото)
- 18-апрел 2023, 15:04
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Интернетда "Бавария"нинг кейинги мавсум учун янги уй либоси суратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда "Footyheadlines" портали хабар берди.
Либос оқ рангда, қўллари қизил ва ён томонларида чизиқлар мавжуд. Мюнхен гигантининг техник ҳамкори Адидас ҳисобланади.
Германия чемпионатининг 28-туридан сўнг “Бавария” 59 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Томас Тухель шогирдлари навбатдаги ўйинни Чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичида "Манчестер Сити"га қарши ўтказишади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ