
"Бавария" Левандовскининг голлари туфайли финалга йўл олди!
- 9-феврал 2021, 01:14
- Abdullajon .
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, айни дам Қатарда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун "Бавария" ушбу турнирдаги ўз юришини бошлади. "Немис машинаси" турнирнинг ярим финал баҳсида Мисрнинг "Ал-Аҳли" жамоаси билан ўйин ўтказди ҳамда Левандовскининг 2 голи эвазига ғалабага эришди.
Ушбу ғалабадан сўнг, мюнхенликлар клублар ўртасидаги ЖЧ финалига йўл олди. Соврин учун курашда мюнхенликларга КОНКАКАФнинг "Тигрес" жамоаси қаршилик қилади. Ушбу баҳс 11 февраль куни соат 23:00да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ