
"Бавария" Левандовски гол урган баҳсда йирик ғалабага эришиб, "Лейпциг"дан 10 очкога илгарилаб кетди!
- 30-январ 2021, 21:22
- 0
- Футбол
Германия Бундеслигаси 19-туридан ўрин олган "Бавария" - "Хоффенхайм" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин мюнхенликларнинг йирик - 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, 32-дақиқада Жером Боатенг бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйган бўлса, 43-дақиқада Мюллер ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Орадан 1 дақиқа ўтар-ўтмас, "Хоффенхайм" ҳужумчиси Андре Крамарич гол уриб ҳисобни қисқартирди ва тайм 2:1 ҳисобида якунланди. 57-дақиқада Роберт Левандовски дарвозабоннинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йириклаштирган бўлса, 63-дақиқада Гнабри 4-голни ҳам уришга муваффақ бўлди. 71-дақиқада Павар урган супергол офсайд сабабли инобатга олинмагани боис учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, ғалабага эришган "Бавария" 2-ўриндаги "Лейпциг"дан 10 очкога ўтиб кетди.
{online}3399318{/online}