"Бавария" кутилмаганда Бундеслигадаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди
- 24-январ, 22:08
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Бундеслиганинг 19-турида Венcан Компани бошчилигидаги "Бавария" ўз майдонида "Аугсбург"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Дастлаб, учрашувнинг 23-дақиқада Хироки Ито мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 75-дақиқада Артур Шавес, 81-дақиқада эса Хан-Ноа Массенго гол уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Бу орқали "Бавария" камбэк қурбони бўлиб, мағлубиятга учради.
Маълумот ўрнида, амалдаги Бундеслига чемпионлари 19 та учрашувдан сўнг 50 очко тўплаган ҳолда, пешқадамлик қилмоқда. 2-ўриндаги "Боруссия Дортмунд" эса 18 та турдан сўнг 39 очко жамғарган.
Бундеслига
vs
FC Augsburg won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ