"Бавария" ҳимоячисини "Вердер"га сотиб юборди
- 29-май 2019, 16:55
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Бавария” клуби ҳимоячиси Марко Фридль “Вердер”да қоладиган бўлди. Бременликлар расмий сайтининг хабар беришича улар 21 ёшли австриялик футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олишган.
Эслатиб ўтамиз, Фридль мавсумнинг иккинчи ярмини “Вердер” сафида ижара асосида ўтказган эди. У ўтган мавсум Бундеслигада жами 7та ўйинда иштирок этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ