
"Бавария" "Челси"га қарши баҳсга пухта тайёргарлик кўрмоқда (видео)
- 1-август 2020, 13:15
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Испания ва Германияда мавсум якунлангач, ушбу чемпионат жамоалари янги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлаб юборишди.
Жумладан, ЕЧЛда курашни давом эттираётган “Бавария” кеча ўз майдонида “Марсель”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва Серж Гнабрининг киритган ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Челси”га қарши кураш олиб бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ