Асосий мазмунга ўтиш
"Башакшеҳир"да дебют голини урган Шомуродов ўйиндан кейин нималар деди?

"Башакшеҳир"да дебют голини урган Шомуродов ўйиндан кейин нималар деди?

Туркия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "Бешиктош" - "Башакшеҳир" баҳси бўлиб ўтди ва унда Элдор Шомуродов жамоаси сафида дебют голини урди. Аммо мезбонлар кичик камбэк қилиб, ғалабани илиб кетишди. 

Учрашувдан кейин Шомуродов ўз фикрлари билан ўртоқлашди: "Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бутун ўйин давомида яхши ҳаракат қилдик. Сўнгги дақиқаларда концентрацияни йўқотиб, 2 та гол ўтказиб юбордик. Бир муддат гол ура олмадим, бироқ ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман", - деди Элдор. 

Rasm

Шунингдек, Ҳужумчи янги бош мураббий ҳақида ҳам тўхталиб ўтди: "Яхши кунларни бошдан кечирмаяпмиз, лекин янги мураббийни кутяпмиз. У билан вазиятни ўнглаймиз".

Эслатиб ўтамиз, "Башакшеҳир" яқиндагина Нури Шаҳин билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди. Тез орада туркиялик мутахассис жамоада иш бошлайди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ