
"Барселона"нинг етакчиларидан бири узоқ муддатга сафдан чиқди
- 16-сентябр 2024, 15:05
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Барселона"нинг янги футболчиси Дани Ольмо кеча "Жирона"га (4:1) қарши беллашувда жароҳат олганди.
Тиббий текширувдан сўнг унинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди. Испаниянинг бир қатор нашрлари "Барселона"нинг муҳим футболчиси 4-5 ҳафта жамоасига ёрдам бера олмаслиги ҳақида ёзмоқда.
Қайд этиш лозим, Ольмо "Барселона" сафида илк 3 учрашувининг барчасида гол уришга муваффақ бўлганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ