
"Барселона"дан йирик ҳисобдаги ғалаба. Фати қайтишини гол билан нишонлади
- 26-сентябр 2021, 21:11
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Ла Лига 7-туридан ўрин олган "Барселона" - "Леванте" баҳси якунига етди. Бир томоннинг яққол устунлигида ўтган ўйинда майдон эгалари 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Депай пенальтидан аниқ фойдаланиб ҳисобни очди. 14-дақиқада Люк Де Йонг бирга-бир вазиятдан фойдаланиб, ўзининг янги жамомасидаги дебют голини урди. 322 кундан сўнг жароҳатидан фориғ бўлган Фати захирадан майдонга тушиб, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқада ўз голи билан ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.
Мазкур ғалабадан сўнг "кўк-анорранглилар" 12 очко билан 5-ўринга кўтарилиб олди. 4 очкоси бор "Леванте" эса 17-ўриндан жой олган.
{game}3629155{/game}
{online}3629155{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ