"Барселона" қишда амалга ошмаган трансферга ёзда уриниб кўради
- 13-март 2023, 18:05
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Моратада икки йўл бор.
"Атлетико" ҳужумчиси Алваро Мората бугунги кунда жамоадаги ўрнидан норози ва шу сабаб у клубни тарк этиши мумкин. "TodoFichajes" нашри хабарига кўра, 30 ёшли испаниялик ҳужумчига икки топ-клубдан таклиф бўлмоқда.
Яъни, Мората "Ювентус"га қайтиши ёки Каталониянинг "Барселона" клубига ўтиши мумкин. "Кўк-анорранглилар" ўтган йилнинг январь ойида Моратага қизиқиш билдирган эди ва бу трансферни ёзда амалга ошириши мумкин.
"Атлетико"нинг ўзи ҳам кейинги трансфер ойнасида Алварони 20 миллион еврога сотишга тайёр.
2022/2023 йилги мавсумда Алваро "матрасчилар" сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва шерикларига 2 та самарали узатма берди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ