"Барселона" Осиёда 3 та ўйин ўтказади
- 16-июн 2025, 19:20
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Каталониянинг "Барселона" клуби ўртоқлик беллашувлари доирасида Осиёга сафар қилади. Бу ҳақда "кўк-анорлилар"нинг расмий сайтида маълум қилинди.
Ханс-Дитер Флик шогирдлари Жанубий Корея ва Японияда бир нечта учрашувлар ўтказади. Каталония жамоаси "Виссел Кобе", "Сеул" ва "Тегу" клубларига қарши ўйнайди.

Учрашувлар 27 июлдан 4 августгача бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоизки, "Барселона" 2019 йилдан бери биринчи марта Осиё турнесига йўл олмоқда.
Маълумот учун, ўтган мавсумда "кўк-анорранглилар" Ла Лигада чемпионлик унвонини қўлга киритди, шунингдек, финал баҳсида "Реал"ни мағлуб этиб, Испания кубогига ҳам эга чиқди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ