"Барселона" Лапортани лавозимидан озод этди
- 9-феврал, 18:09
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Барселона" ўзининг расмий саҳифасида клуб президенти Жоан Лапортани истеъфога чиқарганини маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, истеъфо бугун бўлиб ўтган директорлар кенгаши йиғилишида эълон қилинган. Лапортанинг лавозимидан озод этилиши "Барселона" президентини сайлаш жараёни билан боғлиқ. Лапорта янги сайловга номзодини қўйиш ҳуқуқига эга бўлиш учун лавозимидан бўшатилиши лозим эди.
Маълумот учун, Каталония клубига янги президенти сайлови 15 март куни ўтказилади. Ҳозирча "Барселона"да бу лавозимни вақтинча Рафаэл Юсте бажариб туради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ