"Барселона" жароҳатдан боши чиқмаётган футболчиси билан янги шартнома имзолайди
- 2-сентябр 2021, 19:02
- 0
- Футбол
"Барселона" футболчиси Усман Дембеле каталонияликлар сафини тарк этиш ҳақида ўйламаяпти, дея хабар бермоқда "Diario Sport".
Манбанинг маълум қилишича, Дембеле "Барса" билан янги шартнома имзоламоқчи. Ярим ҳимоячининг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги келишуви 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле 2017 йил "Боруссия"дан "Барселона"га кўчиб ўтганди. Ўшанда Каталония клуби Усман трансфери учун 105 миллион евро сарфлаган эди.
2020/21 йилги мавсумда футболчи 30та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ҳамда 3та голга ассистентлик қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ