"Барселона" футболчиси АПЛга йўл олиши мумкин: икки клуб даъвогар
- 13-апрел, 14:24
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо Англия Премьер-лигасининг икки клуби қизиқиш доирасига тушди.
Хабарларга кўра, 22 ёшли испаниялик футболчини Лондоннинг "Тоттенxэм" ва "Вест Xэм" клублари ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бироқ ҳар икки жамоа ҳам ушбу трансфер учун фақат Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолган тақдирдагина жиддий ҳаракат бошлаши мумкин.
Манбага кўра, Касадо "Барселона"ни тарк этиш вариантини кўриб чиқмоқда. Сабаби, у бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг узоқ муддатли режаларига кирмаслигини англаб етган.
Аввалроқ ярим ҳимоячининг фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган энг эҳтимолий манзил сифатида Саудия Арабистони клублари тилга олинган эди.
Ҳозирда "Тоттенxэм" Англия чемпионати жадвалида 18-ўринда бормоқда, "Вест Xэм" эса 17-поғонадан жой олган.