"Барса"га ёзда зўр хавбек келади
- 7-июн 2020, 18:50
- 0
- Футбол
"Барселона" "Боруссия Дортмунд" ярим ҳимоячиси Рафаэль Геррейро хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
A Bola нашри маълумотига кўра, каталонияликлар 26 ёшли португалиялик футболчини чап қанот ҳимоясида фойдаланмоқчи.
Геррейро дортмундликлар сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 8 гол ва 5 голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Португалияликнинг тахминий трансфер нархи 28 миллион еврони ташкил қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ