“Барса”дан кетсам, фақат бир жамоага бораман!
- 23-июн 2024, 18:55
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Барселона” марказий ҳимоячиси Иньиго Мартинес ҳар қандай жамоада ҳам ўйнайвермаслигини билдирди.
Агар каталонияликлар 33 ёшли футболчи билан хайрлашишга қарор қилса, Иньиго аввалги жамоаси “Атлетик” ихтиёрига қайтиб боришини айтмоқда.
Мартинес “Барселона”га ўтган ёз эркин агент сифатида келган эди. Амалдаги шартномаси келаси йил охирида якунига етади.
Тажрибали ҳимояси аслида “Реал Сосьедад” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу клубнинг асосий жамоасида саккиз йил тўп тепганидан кейин 2018 йили Бильбаога кўчиб ўтган.
“Атлетик” вакиллари ўшанда Иньиго учун “Реал Сосьедад”га 32 миллион евро тўлаган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ