“Барса” сардори Неймарнинг сирини очиб қўйди
- 12-август 2023, 12:12
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Барселона”га сардорлик қилаётган тажрибали ҳимоячи Серхи Роберто ПСЖ ҳужумчиси Неймар билан ўзаро суҳбати ҳақида гапириб берди.
- Мен Неймар билан гаплашдим. У “Барселона”га қайтишдан хурсанд. Мен ҳам унинг яна клубимиз учун ўйнашини истайман.
Неймар – ажойиб футболчи, ноёб талант эгаси. Унинг келиши бўйича клуб раҳбарияти ва бош мураббий ишлаяпти, - деди Серхи Роберто.
31 ёшли Неймар 2013-2017 йиллар давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилган. Париж клуби бразилиялик форвард учун каталонияликларга 222 миллион евро тўлаган. Бу сумма ҳамон трансфер рекорди сифатида турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ