Баҳрайн-2025. Эртага 8 нафар ҳамюртимиз олтин медал учун рингга кўтарилади!
- 29-октябр 2025, 18:18
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайн давлатининг Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақалари ўтказилмоқда.
Эртага бокс бўйича финал жанглари бўлиб ўтади. Ушбу босқичга 8 нафар чарм қўлқоп устамиз етиб келган.
-46 кг: Абдуғани Ёрқинжонов - Арман Мирсабит (Қозоғистон);
-54 кг: Қумринисо Муҳаммадова - Чандрика Пужари (Ҳиндистон);
-60 кг: Рушанабону Исоева - Мики Миура (Япония);
-60 кг: Иброҳим Шокиржонов - Зубаир Акрамов (Қирғизистон);
-66 кг: Саидхўжа Садиллахўжаев - Даниял Шалкарбай (Қозоғистон);
-75 кг: Самира Турғунова - Камила Оспанова (Қозоғистон);
-75 кг: Диёрбек Муродиллоев - Дейман Шерафатманд (Эрон);
+80 кг: Асадбек Султонбоев - Муҳамедали Рустембек (Қозоғистон);
Жанглардаги вақтлар тақдирлаш маросимига қараб ўзгариб бориши мумкин.
Биринчи дастур баҳслари бизнинг вақт билан 14:00 дан бошлаб старт олади, иккинчи дастур бўлса, 17:00 га тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.