
БАА лига кубоги. "Шабаб Ал-Аҳли" йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди
- 11-декабр 2023, 22:31
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
БАА лига кубоги чорак финалидан ўрин олган "Ал-Васл" - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашувининг жавоб баҳсида дубайликлар йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради.
Дастлаб, Лима 10-дақиқада ҳисобни очди, 26-дақиқада Али орадаги фарқни иккитага оширди, 76-дақиқада эса Химинес ҳисобни йириклаштирди. Азиз Ғаниев ўйиннинг 36-дақиқасида майдонга туширилди. Ярим ҳимоячи 45 марта шерикларига пас берган бўлса, шуларнинг 41 таси аниқ борди. Шунингдек, "Sofa Score" портали томонидан унга 6,4 балл берилди.
"Шабаб Ал-Аҳли" биринчи учрашувда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўша баҳсда Ғаниев битта гол урган. Шу тариқа, Николич шогирдлари турнирни тарк этмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ