БАА чемпионати. Дуранг ўйнаган "Шабаб Ал-Аҳли" иккинчи ўринга кўтарилиб олди
- 24-сентябр 2021, 00:58
- 0
- Футбол
Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининги 5-туридан ўрин олган "Ал-Ваҳда" ва "Шабаб Ал-Аҳли" жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур баҳсда жамоалар 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди.
Дубайликлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Азиз Ғаниев асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Маълумот учун, "Шабаб Ал-Аҳли" айни дамда 11 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ