БАА чемпионати. Бугун ўзбеклар дуэли бўлиб ўтади
- 15-март 2021, 12:23
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Бугун БАА чемпионати 21-турига старт берилади. Унда араб диёридаги ўзбек футболчилари дуэли бўлиб ўтади.
Жалолиддин Машарипов ҳамда Одил Ҳамробеков ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" клуби ўз майдонида Отабек Шукуровнинг "Шаржа"сини қабул қилади. Дубай клуби ушбу ўйин олдидан турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турган бўлса, шаржаликлар 3-поғонани банд этган.
Ўйин 21:15да старт олиши режалаштирилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ