
Азиз Ғаниев жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди
- 24-апрел 2023, 00:58
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
БАА чемпионатининг 24-турида "Шабаб Ал-Ахли" "Ал-Васл"ни ўз майдонида қабул қилди ва 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Иккинчи таймнинг дастлабки 10 дақиқасида мезбонлар икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Лима 65-дақиқада жавоб голини урган бўлса, Ганем ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштириб кетди. Ғаниев ушбу баҳсда тўлиқ ўйнади ва 7,2 баллни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, "Шабаб Ал-Аҳли" айни дам турнир жадвалида 51 очко билан биринчи ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ