
Азиз Асимов фаолиятини якунлади
- 3-декабр 2024, 13:10
- Shuhratbek Jo’rayev
- 4
- Футбол
Таниқли ҳакамларимиздан бири Азиз Асимов фаолиятини якунлади. Бу ҳақида ЎзФҲМ матбуот хизмати хабар берди.
"Собиқ ФИФА рефериси, тажрибали ҳакам Азиз Асимов соғлиғи туфайли ҳакамликдаги карьерасига якун ясади.
У 14 йил давомида рефери сифатида фаолият олиб борди ва қатор маҳаллий ҳамда халқаро ўйинларда самарали иш олиб борди", - дейилади расмий хабарда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ