
Азар тез орада муҳим қарорни эълон қилмоқчи
- 3-декабр 2022, 16:33
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
"Реал" Мадрид вингери Эден Азар Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин.
"Marca" нашри тарқатган хабарга кўра, у кетиш ҳақида ўйламоқда. Футболчи ҳали аниқ бир қарорга келмаган, аммо вазиятни ўзи ишонган инсонлар билан бирга муҳокама қилмоқчи.
Унинг фикрига "қизил иблислар"нинг Жаҳон чемпионати плей-оффига чиқа олмагани таъсир қилган бўлиши мумкин. Қолаверса, Азарнинг жисмоний ҳолати ҳам у қадар яхшимас.
31 ёшли Эден Бельгия терма жамоаси либосида 126 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 33 гол ва 36 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ