
Азар "Реал"да "Олтин тўп"ни юта оладими?
- 21-май 2020, 17:02
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ярим ҳимоячи Эден Азар “Реал”да кўп нарсага эришиши мумкинлигини айтди.
“Эден “Реал”да “Олтин тўп”ни қўлга киритиши мумкин. Футболчи янги жамоага кўчиб ўтгач, у ерга мослашиши жуда кўп учрайди. Бу мавсум ПСЖга қарши ўйинда биз футболни яхши кўрадиган ва жамоадошлари билан яхши муносабатда бўлган Эденни кўрдик. У жамоани муваффақият сари етаклай олади”, - дейди Мартинес.
Азар “Реал” сафига ўтган йилнинг ёзида “Челси”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум Ла Лигада 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ