
Аёллар футболи. ОФК 2022 йилги клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг минтақа ғолибларини эълон қилди
- 26-сентябр 2022, 12:45
- 0
- Футбол
Осиё футбол конфедерацияси 2022 йилги аёллар клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг минтақа ғолибларини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг “Сўғдиёна-W” жамоаси Ғарбий минтақа чемпиони сифатида эътироф этилди.
Эслатиб ўтамиз, Жиззах шаҳри жамоаси Эроннинг “Бам Ҳатун” клуби билан иккита ўйин (1:1 ва 1:0) ўтказиб, Ғарбий минтақа жадвалида пешқадамга айланган эди.
Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Сўғдиёна-W” жамоасини Осиё чемпионатининг минтақа ғолиблиги билан табриклади.
Манба: ЎФА матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ