
Аёл ҳакамларимиз U-15 CAFA чемпионатида ҳакамлик қилади
- 25-октябр 2022, 15:05
- 0
- Футбол
Тожикистонда бўлиб ўтаётган аёллар ўртасидаги U-15 CAFA чемпионатида юртдошларимиз 3-тур доирасидаги Тожикистон - Эрон ўйинига тайинлов олишди.
Розиябону Юсупова учрашув бош ҳаками, Зулҳумор Ортиқбоева иккинчи ёрдамчи ҳакам сифатида ишлайди. Шунингдек, ушбу учрашувда эронлик ҳакамлар — Баҳора Сайфинаҳавандий (иккинчи ёрдамчи ҳакам) ҳамда Моҳноз Зокаий (тўртинчи ҳакам) бевосита ҳамюртимизга ёрдамлашишади. Учрашувда ҳакамлар назоратчиси сифатида Валентин Коваленко ишлайди.
Мазкур ўйин бугун соат 16:00 да старт олади.
Манба: ЎзФҲМ матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ