
"Атлетико" Фелишнинг нархини эълон қилди. "Барса"га бу сумма маъқул келмади
- 28-феврал 2024, 22:37
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Атлетико" клуби айни дамда "Барса" сафида ижара асосида тўп тепаётган Жоау Фелишнинг нархини маълум қилди.
Унга кўра, "матрасчилар" португалиялик вингер учун Каталония клубидан 70 миллион евро сўраяпти. "Кўк-анорранглилар" эса мазкур суммани тўлашга қодир эмас. Шу сабабдан "Барса" раҳбарияти уни яна бир мавсумга ижарага олмоқчи.
Жоау жорий мавсум "Барса" сафида жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 5 та ассист муаллифига айланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ