
Ашраф Хакими "Реал"га қайтади
- 10-июл 2021, 21:57
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Хакимининг агенти Алехандро Камано мижози бир кун келиб "Реал"га қайтиши мумкинлигини айтди.
“Биз Ашрафнинг “Реал”га қайтишига умид қиламиз. У Мадридда туғилди, у ерда улғайди ва бир кун "Реал"да ўйнашни албатта хоҳлайди”, - деди Камано.
Хакими "Реал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2020 йилнинг ёзида "Интер"га кўчиб ўтган эди. “Нерадзуррилар” эса уни яқинда ПСЖга сотди.
Маълумот учун, Ҳакими ўтган мавсум А Серияда жами 37 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ