
Ашраф "Интер"да ҳеч ким қилмаган ишни қилди
- 21-декабр 2020, 16:51
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Интер" ҳимоячиси Ашраф Хакими “нерадзуррилар” сафида рекорд ўрнатди.
Opta статистик порталининг хабар беришича, Марокаш терма жамоаси аъзоси “Интер” сафида А Серияда 13 та ўйинда 4 та гол урган илк ҳимоячи бўлди.
“Интер” Хакимини ўтган ёз “Реал”дан 40 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум миланликлар сафида жами 18 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ