Артета Хаверц 30 та гол уришини айтди

Артета Хаверц 30 та гол уришини айтди

  • 0
  • Футбол

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микел Артета жамоа ҳужумчиси Кай Хаверцнинг бир мавсумда 25–30 та гол уриш салоҳияти ҳақида фикр билдирди.

«Ҳа. Хаверц юқори даражали ҳужумчи бўлиш учун етарли потенциалга эга. Шунинг учун ҳам уни айнан шу позицияда майдонга туширяпмиз. «Арсенал» уни ана шу мақсадда сотиб олган», – дея Артета сўзларини ижтимоий тармоқларда келтиради инсайдерлар.

27 ёшли Германия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум Англия премьер-лигасида олти ўйин ўтказиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

«Канонирлар» еттинчи турдан сўнг 18 очко жамғариб, мамлакат чемпионати жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ