
"Арсенал"да Жезуснинг ўринбосари супер натижа қайд этяпти
- 1-январ 2023, 08:44
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
"Арсенал" ҳужумчиси Эдди Нкетиа Англия Премьер лигаси 18-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши беллашувда жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, 23 ёшли футболчи кетма-кет учинчи ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этди. Бунгача у "Вест Хэм"га қарши АПЛ 17-тури ҳамда "Брайтон"га қарши Англия Лига кубоги доирасидаги баҳсларда ҳам гол уришга муваффақ бўлганди.
У Жаҳон чемпионати пайтида жиддий жароҳат олган Габриэль Жезуснинг позициясида ҳаракат қилмоқда. Бразилиялик форвард катта эҳтимол билан февраль ойи бошида сафга қайтади.
Нкетианинг камида яна 1 ой вақти бор.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ