
"Арсенал" "Порту" футболчисига қизиқиб қолди
- 15-декабр 2020, 23:52
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Порту"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фабио Виейру фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин.
Record нашри тарқатган хабарга қараганда, Португалия гранди 20 ёшли футболчини 30 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Томонлар ўртасидаги келишув 2022 йилга қадар имзоланган. Унга “Марсель” ҳам харидор бўлмоқда.
Виейра “Порту” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида асосий жамоада 20 та ўйин ўтказишга эришди ва бу ўйинларда ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ