
Аргентина бош мураббийи жамоани тарк этмоқчи?
- 22-ноябр 2023, 09:43
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Бразилия устидан қозонилган ғалабадан кейин Лионель Скалони журналистлар саволига жавоб берди. У жамоани тарк этишига ишора қилмоқда.
"Келажагим ҳақида ўйлаб кўриш вақти келди. Бундай жамоа билан ишлаш учун бор энергиянгизни сарфлашингиз керак. Хайрлашаётганим йўқ, лекин талаб қилинаётган нарса жуда кўп. Аргентинага куч-қувватга тўла мураббий керак", - деди Скалони.
Маълумот учун, Лионель 2018 йили Аргентинани қабул қилиб олган. Унинг қўл остида жамоа "Копа-2021" ва "ЖЧ-2022" каби йирик турнирларда зафар қучди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ