АПЛ. "Тоттенхэм" қулашда давом этмоқда. Жамоа ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди
- 6-март, 03:14
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
АПЛнинг 29-турида "Тоттенхэм" ўз уйида "Кристал Пэлас"ни қабул қилди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Дастлаб, 34-дақиқада мезбонлар футболчиси Доминик Соланке ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқада Исмаила Сарр ўйинда мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда эса Йорген Странд Ларсен гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Шунингдек, Сарр яна бир бор ўз номига гол ёздириб, ҳисобни йириклаштирди — 1:3.
Шу тариқа, "бургутлар"нинг очколари сони 38 тага етди ва улар турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. "Шпорлар" эса 29 очко жамғарган ҳолда 16-ўринни эгаллаб турибди.
Премьер-лига
vs
Crystal Palace won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ