АПЛ. "Сити" кетма-кет 7-ўйинида гол ўтказмай ғалаба қозонди
- 4-феврал 2021, 00:50
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигаси 22-туридан ўрин олган "Бёрнли" - "Манчестер Сити" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳисобни тезкор гол билан манчестерликлар очди. 3-дақиқада Габриэль Жезус жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллаб, дарвозани ишғол этди. "Шаҳарликлар" биринчи тайм якунига қадар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Гюндоганнинг узатмасидан кейин Раҳим Стерлинг бўш қолган дарвозага тўп киритди.
Меҳмонда 3 очко қўлга киритган "Сити" умумий ҳисобда 47 очко тўплаб, 1-ўринни мустаҳкамлади. Имкониятни бой берган "Бёрнли" 16-поғонада жойлашган.
{game}3411560{/game}
{online}3411560{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ