АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди, "Тоттенхэм" эса "Фулхэм"га ютқазди
- 1-март, 21:27
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
АПЛнинг 28-туридан ўрин олган икки учрашув ўз ниҳоясига етди.
Хусусан, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Кристал Пэлас" қабул қилди ва 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Дастлаб, 4-дақиқада Лакруа ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқада Фернандеш пеналтини голга айлантириб, мувозанатни тиклади. Шешко 65-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди ва ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Ушбу ғалабадан сўнг "қизил иблислар" турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди.
Турнинг яна бир беллашувида "Фулхэм" "Тоттенхэм"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонлар футболчиси Уилсон 7-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди. 34-дақиқада эса Ивоби орадаг и фарқни иккитага оширди. "Шпорлар" ҳужумчиси Ришарлисон 66-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Премьер-лига
vs
Manchester United won after full-time.Премьер-лига
vs
Fulham won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ