
АПЛ. "Манчестер Сити" Холанд майдонга тушмаган ўйинда камбек амалга оширди
- 10-декабр 2023, 20:59
- 0
- Футбол
Премьер-лиганинг 16-туридан ўрин олган "Лутон Таун" - "Манчестер Сити" учрашуви бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда ҳисобни мезбонлар очганига қарамай, Гвардиола шогирдлари икки марта жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.
Ушбу ғалабадан кейин манчестерликлар турнир жадвалида 4-ўринга чиқиб олди. "Лутон" эса 18-поғонадан жой олган.
{game}4193686{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ