
АПЛ. "Ливерпуль" навбатдаги баҳсда ҳам ғалаба қозона олмади, чемпионлик пойгаси улар учун тугади(ми?)
- 27-апрел 2024, 18:25
- 0
- Футбол
АПЛнинг 35-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Ливерпуль" баҳсида томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Майдон эгалари сафида голларга Боуэн ва Антонио муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг икки голи эса Робертсон ва Ареола (автогол) номига қайд этилди.
Ушбу натижадан сўнг чемпионлик учун курашаётган "Ливерпуль" 75 очко билан 3-ўринда қолди. "Вест Хэм" эса 49 очко билан 8-ўринни банд этиб турибди.
Премьер-лига
vs
Игра закончилась вничью.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ