АПЛ. "King Power"даги голлар шоусида "Лестер" МЮни мағлуб этди
- 16-октябр 2021, 20:56
- 0
- Футбол
Англия Премьер-Лигасининг 8-туридан ўрин олган "Лестер" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 19-дақиқасида Фернандешнинг узатмасидан сўнг Гринвуд ҳисобни очишга эришди. 31-дақиқада Тилеманс чиройли зарба билан орадаги фарқни йўққа чиқарди.
78-дақиқада Суюнжу майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. 82-дақиада захирадан ўйинга қўшилган Маркус Решфорд ҳисобни тенглаштирди. "Қизил иблислар"нинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Орадан икки дақиқа ўтиб, Варди яна "тулкилар"ни олдинга чиқиб олишини таъминлади.
Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Дака стандарт вазиятдан сўнг ҳисобни ишончли кўринишга келтирди ва баҳсга нуқта қўйди.
{game}3610003{/game}
{online}3610003{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ