АПЛ. Жеррард жамоаси АПЛда қолиш учун курашаётган "Бёрнли" билан дуранг ўйнади
- 20-май 2022, 02:03
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
АПЛ 18-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Астон Вилла" - "Бёрнли"ни меҳмон қилди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, Барнс 45-дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи тайм аввалида Буэндия мувозанатни тиклади. Ҳисоб бошқа ўзгармади.
Шу тариқа, бирмингемликлар очколарини 45 тага етказиб олди. Айни вақтда улар АПЛ турнир жадвалида 14-ўринни банд этган. 35 очкоси бор "Бёрнли" 17-поғонада бормоқда.
{game} 3610100{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ