АПЛ. Голларга бой ўтган баҳсда "Борнмут" камбэк қурбони бўлди
- 29-ноябр 2025, 22:03
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 13-турида "Сандерланд" ва "Борнмут" жамоалари баҳс олиб борди.
Голларга бой ўтган учрашувда 0:2 ҳисобида олдинга чиқиб олган "гилослар" ўйин якунига қадар ўз дарвозасидан 3 та тўп олиб чиқди. Дастлаб ўйиннинг 7-дақиқасида Амин Адли ҳисобни очди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Тайлор Адамс супер гол билан орадаги фарқни иккитага оширди. 30-дақиқада Энсо Ли Фи пеналтидан унумли фойдаланиб ҳисобни қисқартирди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасида Бертран Траоре гол уриб мувозанатни тиклади. 69-дақиқада Ли Фининг узатиб берган тўпини Брайн Броббей бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Шундан сўнг дарвозаларга бошқа гол урилмади ва "Сандерланд" иродали ғалабани қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг, "қора мушуклар" очколар сонини 22 тага етказиб олиб, турнир жадвалининг тўртинчи поғонасига кўтарилди. "Борнмут" эса 19 очко билан 9-ўринга пастлади.