АПЛ. "Фулхэм" минимал ҳисобда "Ноттингем Форест"ни мағлубиятга учратди
- 23-декабр 2025, 03:18
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигаси 17-турнинг сўнгги баҳсида "Фулхэм" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувдаги ягона ва муҳим голни 45+5-дақиқада Рауль Хименес 11 метрлик жарима зарбасида киритишга муваффақ бўлди.
Маълумот ўрнида, "Фулхэм" ушбу учрашувдаги ғалаба орқали очколар сонини 23 тага етказиб олиб, 13-ўринга кўтарилиб олди. "Ноттингем Форест" эса 18 очко билан 17-ўринда қолмоқда.
Премьер-лига
vs
Fulham won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ