Асосий мазмунга ўтиш
АПЛ. "Челси" навбатдаги 3 очкони қўлга киритди, "Тоттенхэм" эса йирик ҳисобда зафар қучди

АПЛ. "Челси" навбатдаги 3 очкони қўлга киритди, "Тоттенхэм" эса йирик ҳисобда зафар қучди

АПЛнинг 16-туридан ўрин олган сўнгги баҳслар бўлиб ўтди. 

"Челси" ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда Кукурелья ва Жексон биттадан гол урган бўлса, Мбёмо фарқни қисқартирди. 

Ушбу ғалабадан кейин "аристократлар" "Ливерпуль" билан орадаги фарқни 2 тага етказди. 

"Тоттенхэм" "Саутгемптон" меҳмони бўлди ва жавобсиз 5 та гол билан 3 очкони қўлга киритди. 

Баҳсда Мэддисон дубль қилди, Сон, Кулусевски ва Сарр ҳам ўз номига биттадан гол ёздириб қўйишди. 

Шу тариқа, "шпорлар" 10-ўринга кштарилиб олди. 

Премьер-лига
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ