АПЛ. "Челси" илк турдаги дурангдан сўнг "Вест Хэм"ни "янчиб ташлади"
- 23-август 2025, 01:57
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 2-тури ҳам старт олди.
Илк учрашувда Энцо Мареска мураббийлигидаги "Челси" 2-турда "Вест Хэм" билан куч синашиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб мезбон жамоа 6-дақиқада ҳисобни очган эди. Шундан сўнг Жоао Педро 15, Педру Нету 23, Энцо Фернандес 34, Мойсес Кайседо 54 ва Трево Чалоба 58-дақиқаларда гол уриб, "аристократлар"нинг ғалабасини таъминлади.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" навбатдаги учрашувини 30 август куни "Фулхэм"га қарши ўтказади.
Премьер-лига
vs
Chelsea won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ