
АПЛ. "Астон Вилла" 3 очкони қўлга киритиб, "Тоттенхэм"дан ўтиб кетди ва бошқа натижалар
- 26-апрел 2023, 02:08
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Премьер-лиганинг 33-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Унда "Астон Вилла" ўз майдонида "Фулхэм"ни мағлуб қилган бўлса, "Вулверхэмптон" "Кристал Пэлас" дарвозасига жавобсиз 2 та гол урди. "Лидс" - "Лестер" баҳсида кучлар тенг келди.
"Астон Вилла" - "Фулхэм" ўйинидаги ягона гол муаллифи - Мингс. Ҳимоячи 21-дақиқада Макгинн узатган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб, жамоасига ғалаба келтирди.
{game}3901258{/game}
"Вулвз" - "Кристал Пэлас" учрашувида Андерсон автогол уриб, ҳисобни очган бўлса, Невиш сўнгги дақиқаларда пенальтидан адашмади.
{game}3901257{/game}
"Лидс" - "Лестер" беллашувида Синистерра 20-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди. Аммо Варди 80-дақиқада ҳисобни тенглаштириб қўйди.
{game}3901253{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ