АПЛ. “Арсенал” ўз уйида “Сандерленд”ни йирик ҳисобда мағлуб этди
- 7-феврал, 21:57
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
АПЛнинг 25-туридан ўрин олган “Арсенал” ҳамда “Сандерленд” жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.
Ушбу турда Артета шогирдлари ўз уйида “Сандерленд”ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Дастлаб беллашувнинг 42-дақиқасида Субименди гол киритиб, ҳисобни очишга эришди. Беллашувнинг 66 ва 90+3-дақиқаларида Дьёкереш дублни расмийлаштирди.
Бу ғалабадан сўнг Лондон клуби очколар сонини 56 тага етказиб олди ва турнир жадвалида ҳамон пешқадамлик қилмоқда.
Премьер-лига
vs
Arsenal won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ