Хабарингиз бор, Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) ҳамда Туркия шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган U9–U17 ёш тоифаларидаги рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати Анталья шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Бугун эса ушбу мусобақанинг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Унда бир қатор вакилларимиз ўз учрашувини ўтказишди. Шахматчиларимизнинг мазкур турда қайд этган натижалари билан танишинг.
Рамтин Какаванд 0:1 Орият Обиджонов
Темур Шавкатов 0:1 Абдумажид Ботиралиев
Афрузбек Собиров 1:0 Луcас Русу
Кемал Cаган Девели 1:0 Алишер Абдукаюмов
Билолиддин Обидов 1:0 Искандар Рустамов
Музаффаржон Абдурасулов 0:1 Алдияр Зҳарас

3-роунддан сўнг гроссмейстерларимиз эгаллаган ўрнилари маълум.
Абдумажид Ботиралиев - 1-ўрин (3 очко)
Орият Обиджонов - 3-ўрин (3 очко)
Темур Шавкатов - 11-ўрин (2 очко)
Билолиддин Обидов - 12-ўрин (2 очко)
Афрузбек Собиров - 13-ўрин (2 очко)
Алишер Абдукаюмов - 39-ўрин (1 очко)
Музаффаржон Абдурасулов - 45-ўрин (0 очко)