Ансу Фати сентябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлди
- 4-октябр 2025, 02:30
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Монако" сентябрь ойида жамоанинг энг яхши футболчисини аниқлади. Бу унвонга "Барселона"дан ижарага олинган Ансу Фати сазовор бўлди.
Ёш вингер учта учрашувда тўртта гол урди ва уларнинг барчасида захирадан майдонга тушди.
Шунингдек, унинг "Мец" дарвозасига йўллаган голи (5:2) мухлислар томонидан ойнинг энг чиройли голи сифатида эътироф этилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ